cargo3
2

Ивентлар учун авиапарвозлар ва уларни ташкил этиш

Дунё бўйлаб ҳар йили  турли касб эгалари, санъат шинавандалари ёки оддий саёҳатни хуш кўрувчи кишилар иштирок этишни хоҳлаган кўплаб муҳим тадбирлар бўлиб ўтади.   Сайёрамизнинг турли бурчакларидан юз минглаб одамлар тўпланадиган воқеалар тўғрисида гапирилганда ивент терминини қўллаш урфга айланган. Муҳим аҳамият касб этган тадбирлар эса энг осон йўли ҳаво орқали етиб бориш мумкин бўлган йирик шаҳарларда ўтказилади.

Франция авиаброкери Aviav TM (Cofrance SARL) индивидал парвозларни бизнес ҳаво кемаларида, шунингдек истаган тадбирга чартер ташувлар орқали ташкил этади.  Булар жумласига эса кенг кўламдаги анжуманлар, халқаро кўргазмалар, маданият, туризм соҳасидаги фестиваллар, концерт, модалар намойиши, тиббиёт форумлари, аҳамиятли тантаналар кириши мумкин. Жорий йилда 4 мингдан ортиқ йирик ивентларнинг ўтказилиши режалаштирилмоқда. Агар сиз

  • Festival international du film de Cannes, Канн халқаро кинофестивалида,
  • Будапештдаги Sziget мусиқа фестивалида,
  • Барселонадаги Sónar фестивалида («рақамли маданият» феномени),
  • Париждаги Avantex Paris юқори технологиялар ва мода халқаро кўргазмасида,
  • Cannes Yachting Festival, Канн шаҳридаги халқаро яхта кўргазмасида,
  • Ванкувердаги Vancouver International Wine Festival халқаро шароб фестивалида,
  • Штутгартдаги Eat & Style халқаро озиқ-овқат кўргазмасида,
  • Цюрихдаги Fespo Zurich дам олиш, саёҳат ва спортга ихтисослаштирилган кўргазмада,
  • Дубайдаги тиббиёт ва фармацевтика бўйича Arab Health халқаро кўргазмаси ва Конгрессида,
  • Сеулдаги Lotus Lantern Festival «Порлаб турган нилуфар гули» чироқчалар фестивалида,
  • Санкт-Петербургдаги INTERCHARM Professional косметика саноати халқаро кўргазмасида

ва бошқа кўплаб тадбирларда қатнашишни истасангиз Aviav TM брокерига мурожаат қилинг. Ҳар бир ивентда иштирок этиш “тайёр ҳолда” ташкил этилиши мумкин.  Сиздан талаб қилинадиган ягона нарса – Kofrans SARL менежери билан тафсилотларни муҳокама қилишга вақт топишдир. Қолган ҳаракатларни компаниянинг ўзи сиз учун амалга оширади.

Нималарни Aviav TM авиаброкери зиммасига юклаш

  1. Сиз қизиққан ивент учун чипталарга буюртма бериш ва таклифномаларни расмийлаштириш.
  2. Тадбир ўтказиладиган мамлакат учун виза расмийлаштириш.
  3. Сафарни амалга ошириш учун суғурта полисини расмийлаштириш.
  4. Авиачипталарга ёки самолётга буюртма бериш.
  5. Турар жойга: меҳмонхона, уй, виллага буюртма бериш.
  6. Яшаш жойига (аэропорт – меҳмонхона, меҳмонхона –ивент ўтказиладиган жой) трансфер.
  7. Таржимон ҳамроҳлиги.

Брокер томонидан тақдим этиладиган хизматлар юқори ISO стандартлари бўйича сифат талабларига жавоб беради ва доим махфийлик характерига эга.

Ивентга хусусий самолётда йўл олишнинг беш сабаби

 

Aviav TM (Cofrance SARL) компанияси фаолияти йўналишларидан бири бу ивентларга хусусий рейсларни ташкил этишдир. Индивидуал парвозларнинг афзалликлари яққол намоён:

  1. Парвоз сиз учун қулай вақтда амалга оширилади.
  2. Сиз ўзингизга яқин бўлган инсонлар даврасида ёки бир ўзингиз учасиз.
  3. Ҳаво кемасини ўзингиз танлайсиз.
  4. Сизда парвоз давомида самолётдан самолётга ўтиш муаммоларидан қутулиш имконияти мавжуд.
  5. Aviav TM юқори қулайлик ва 100% хавфсиз парвозингизни кафолатлайди.

Агар сизга 3-бандда берилган маълумот қизиқ туюлган бўлса, унда сиз ҳали шахсий самолётда парвоз этмагансиз. Конфранс САРЛнинг кўпгина VIP-мижозлари ушбу имкониятни жуда юқори баҳолайдилар ҳамда улар ўзларининг талабларига жавоб берадиган кема танлаб беришларини сўрайдилар.  Самолёт ёки вертолётни Aviav TM глобал авиабазасида танлаш мумкин. Шунингдек, мижоз хоҳишига қараб самолёт бортида олдиндан келишилган меню асосида таомлар, севимли телекўрсатувлар ёки ишлаш учун (агар сиз анжуман ёки кўргазмага ташриф буюрувчи сифатида эмас, балки иштирокчи сифатида парвоз қилаётган бўлсангиз) зарур бўлган барча шароитлар ташкиллаштирилиши мумкин.

cargo2
cargo4

Нимага айнан Aviav TM

Бизнинг компания билан ҳамкорлик қилишнинг афзалликлари аниқ ва яққол асосга эга.  Бу ҳақиқий ютуқлар ва миннатдор мижозларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари.  Биринчисига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • ивентларга парвозлар соҳасида 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эгалиги,
  • сайёрамизнинг барча йирик шаҳарларида (тўғридан-тўғри телефон рақамлари),
  • EBAA (European Business Aviation Association) ва NBAA (National Business Aviation Association) авиация бизнес-уюшмаларига аъзолиги,
  • амалдаги Wyvern Ltd. и ARGUS International дастурларига мувофиқ энг юқори стандартларига риоя қилиниши,
  • хусусий авиация соҳасида фойдаланиладиган самолётлар ва вертолётларнинг кенг кўламдаги маълумотлар базаси,
  • жаҳон аҳамиятига молик авиакомпаниялар билан шерикчилик муносабатлари,
  • самолётга буюртма беришнинг максимал имкониятлари: махсус веб-сайт, iPhone учун илова, телефон рақамига қайтиб чиқиш сўрови.

Aviav TM брокерининг хизматларидан фойдаланганларнинг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда компания тўғрисидаги қуйидаги фикрлар ўз тасдиғини топган:

  • Кофранс САРЛ тез, аниқ ва очиқ фаолият олиб боради,
  • брокер рейсларга устама нарх қўймайди,
  • хизматлар тўғрисида масофадан туриб келишиш мумкин,
  • компания ходимлари бу авиация юристларидир,
  • самолётга ўтиришдан бошлаб то белгиланган жой аэропортига етиб олгунга қадар қулай парвозларни ташкил этиш, жумладан аэропортлардаги барча тартиб-қоидаларни ўтишда кўмаклашиш,
  • сарф қилинган маблағлар бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этиш.

Шундай қилиб, режаларингизда машҳур ивентга ташриф буюриш бўлса Aviav TM билан ҳозироқ боғланинг. Доимо шошилмасдан, ҳар бир қадамни яхшилаб ўйлаб муҳокама қилган ҳолда ҳаракат қилиш лозим. Бироқ самолётнинг бир неча соатдан кейин ёки кейинги кун керак бўлиши реал ҳолат. Aviav TM (Кофранс САРЛ)нинг профессионал кўмаги парвоз билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалаларни ечишдаги тезлиги ва муваффақиятидан фарқ қилади.